Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги аянчли ЙТҲ сабабчиси воқеа жойидан қочган. Бир аёл ва 8 ёшли қизча аланга ичида қолиб кетган

Тошкентдаги аянчли ЙТҲ сабабчиси воқеа жойидан қочган. Бир аёл ва 8 ёшли қизча аланга ичида қолиб кетган

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 9 январь куни соат 23:17да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» ҳамда «LACETTI» русумли автомашиналар иштирокида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, «LACETTI» ҳайдовчиси 44 ёшли Д.М. Ислом Каримов кўчасининг қайрилиш жойида тўхтаган. Шу вақтда «BMW» юқори тезликда келиб «Ласетти»га урилган ва автомашиналар ёниб кетган.

«LACETTI» русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси 6 ёшли Д.М. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Яна икки йўловчи — 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. воқеа жойида ҳалок бўлишган.

«BMW» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда автоҳалокат пайтида автомобилни бошқарган ҳайдовчини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Фалокатнинг дастлабки сабаби: «BMW»  автомобили ҳайдовчиси тезликни сезиларли даражада ошириши.

Aвтоҳалокат юзасидан Чилонзор тумани ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг