Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўйда келин билан рақс қотилликка сабаб бўлди

Тўйда келин билан рақс қотилликка сабаб бўлди

Фото: Скриншот

Қорачой-Черкес Республикасидаги тўйда келин билан рақс тушгани учун меҳмонни ўлдиришди. Бу ҳақда 25 август «112» Telegram-канали хабар берган.

Aниқланишича, тўй оқшомида бир нечта эркак қиз билан рақс тушмоқчи бўлишган. Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Шу вақтда отишма содир бўлган. Меҳмонлардан бири кўксидан яраланган. Жароҳатланган киши Черкесска шифохонасида ҳушига келмай вафот этди.

Қотилликда 31 ёшли Aслан Утагонов ва 32 ёшли Самвел Киракосян гумон қилинмоқда. Отишмадан сўнг улар оқ Porsche Cayenne русумли машинасида қочиб кетишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг