Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда яна зилзила содир бўлди — бу сафар 2,5 млн. киши яшовчи Измир яқинида

Туркияда яна зилзила содир бўлди — бу сафар 2,5 млн. киши яшовчи Измир яқинида

Фото: EPA / UPG

«Корреспондент» хабар беришича, Туркия ғарбида магнитудаси 4,8 га тенг зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Ер ости силкинишлари ўчоғи 7 км. чуқурликда жойлашган. Эпицентри эса 2,5 миллион аҳолига эга Измир шаҳридан 90 км. шимоли-шарқда жойлашган.

Талофатлар, жабрланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль куни Туркия ва Эрон чегарасида 5,6 балли зилзила содир бўлганди. Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 100 дан ортиқ инсон жароҳат олган, камида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг