Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Улуғнордаги «газ-заправка»да иккита «Дамас» ёниб кетди

Улуғнордаги «газ-заправка»да иккита «Дамас» ёниб кетди

Фото: dyxx.uz

Бугун, 12 август куни соат 12:40да Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган «ВИКТОРИЯ ГАЗ СЕРВИС» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг 6-колонкасида газ тўлдираётган 2 та автомобилда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғинни бартараф этишга иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 12:50 да етиб борган ва ёнғин соат 12:52 да қуршаб олиниб, соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида АГТКШнинг 6-колонкасида газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли «Дамас» русумли автомобилида ёнғин содир бўлиб, аланга унинг орқасида навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли «Дамас» русумли автомобилига ўтиб кетишидан иккала автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг