Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургутдаги жанжалнинг яна бир иштирокчиси аниқланди. Фақат у Россияда

Ургутдаги жанжалнинг яна бир иштирокчиси аниқланди. Фақат у Россияда

Фото: «Daryo»

Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи Ш.Ш. 21 июль куни Telegram’да туманнинг Ғўс қишлоғида яшовчи фуқароларни ҳақоратлагани ортидан можаро келиб чиққани, оқибатда ўнлаб, юзлаб ғўсликлар Ш.Ш.ни «самосуд» қилиш учун 22 июль куни унинг уйига, 23 июль куни эса туман ҳокимлиги биноси олдида тўплангани ҳақида хабар берилган эди. Оломонни тинчлантириш ва тарқатиш учун ИИБ ва Миллий гвардия махсус кучларини сафарбар этишга тўғри келган.

Маълум бўлишича, жанжалга Ғўсда яшовчи 1990 йилда туғилган И.Б. ҳам сабабчи бўлган — у Telegram’да Ш.Ш. билан гап талашиб, сўкингани ортидан можаро катталашиб кетган. Ҳозирда И.Б.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборотига кўра, фуқаро И.Б. айни пайтда Россияда экани аниқланиб, содир бўлган жиноий ишга алоқадорлигини аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида уни Ўзбекистонга келтириш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг