Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўз фарзандини азоблаётган она» видеосидаги шахслар аниқланди

«Ўз фарзандини азоблаётган она» видеосидаги шахслар аниқланди

Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган бола билан қўпол муомалада бўлинганлиги акс этган видеотасвир тарқалганди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида видеода акс этган фуқароларнинг шахси аниқлади.

35 ёшли Шахло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила. Шахло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотин ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётганлиги аниқланган. Видео ўтган йили суратга олинган бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётганлигини маълум қилишган. 

Боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилган. Боланинг ўзи билан Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази психологлари ишламоқда. Боланинг келгусидаги тақдирини ҳал қилиш учун масъул ташкилотларнинг қарори чиққунга қадар, у мазкур марказга вақтинча жойлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг