Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водийда ер қимирлади

Водийда ер қимирлади

Бугун, 27 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да (27.07.2022 йил, Гринвич бўйича 09:52 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 41,69 градус шимолий кенглик; 71,82 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 222 км шимолий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Янгиқўрғон: 3 балл, 48 км.

Косонсой: 2-3 балл, 61 км.

Чортоқ: 2-3 балл, 63 км.

Уйчи: 2 балл, 74 км.

Учқўрғон: 2 балл, 76 км.

Наманган шаҳри: 2 балл, 78 км.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг