Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда даҳшатли ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Хитойда даҳшатли ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Фото: «Global Look Press/Han Chuanhao/Xinhua»

Хитой шарқида юк машинаси билан автобус тўқнашуви 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.

Бахтсиз ҳодиса 4 апрель куни эрта тонгда Цзянсу провинциясидаги Шэньян-Хайкоу трассасида содир бўлган.

Юк машинаси ажратувчи тўсиқларни йиқитиб, автобус билан тўқнашган. Бунинг оқибатида автобус ағдарилиб кетган. Устига-устак, юк машинасининг орқасида кетаётган яна иккита машина унга бориб урилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳаётдан кўз юмган. Жабрланганлар ҳам бор, уларнинг аниқ сони номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг