Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яккасаройда ярим тунда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Яккасаройда ярим тунда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Фото: Давлат экология қўмитаси

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, Дўстлик боғи яқинида ярим тунда дарахтлар кесилганлиги тўғрисида маълумот  келиб тушган.

Шунга асосан Давлат экология қўмитаси, Экологик партияси фаоллари, Тошкент шаҳар экология бошқармаси, Яккасарой туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар давомида «VINERA TOWER» МЧЖ томонидан қурилиш қилиш мақсадида ҳудуддаги 2 туп қимматбаҳо ва 4 туп кам қимматли бўлган жами 6 туп дарахт тегишли рухсатномасиз, қонунчиликка зид равишда бошқа жойга кўчириб ўтказилганлиги оқибатида дарахтлар нобуд қилинганлиги, шунингдек, қурилиш учун котлован қазилиши натижасида 4 туп дарахтнинг илдизига шикаст етказилганлиги аниқланди, дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қимматбаҳо дарахтларни кесган компания 3,5 млрд сўм жарима тўлаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг