Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зоминга кучли сел келди (видео)

Зоминга кучли сел келди (видео)

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Зомин туманига кучли сел келгани ҳақида видео тарқалди.

Қайд этилишича, сел тўсатдан дам олувчилар ҳудудига келган. Ҳатто машиналарни ҳам оқизгани айтилади.

Жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Аввалроқ «Ўзгидромет» 10-14 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши сабабли сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Зомин туманида май ойи бошларида ҳам кучли сел кузатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг