Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда 10 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган «кадастр» ходими ушланди

Андижонда 10 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган «кадастр» ходими ушланди

Фото: Xabar.uz

Андижонда фермердан 10 минг АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган «кадастр» ходими қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Хўжаобод тумани «Ер-мулк кадастри давлат корхонаси» мутахассиси Ж.И. маҳаллий фермер фойдаланувидаги ер майдонининг 10 гектарини унинг турмуш ўртоғи номига боғдорчилик йўналишида фаолият кўрсатиши учун ҳоким қарорини чиқартириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўраган.  Фермер аввалига «кўнглидан чиқариб», минг АҚШ доллари беради. Бироқ «кадастр» ходими «ставка»ни  тушмайди.  Натижада фермер тегишли органга мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Куни кеча Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ  билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Ж.И. фермер хўжалиги дала шийпонида ўзи талаб қилган 9000 АҚШ долларидан 7800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг