Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асакада мансабдор 10 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Асакада мансабдор 10 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Фото: Xabar.uz

Асакада мансабдор шахс маҳаллий фермердан 10.000 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М. «Бобур» массивидаги «Қ.Э.» фермер хўжалигига тегишли 44 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ерни олиб қўйиш билан хўжалик раҳбарини қўрқитади. Сўнг «масалани ҳал этиш» мумкинлигини билдириб, эвазига 10.000 АҚШ доллари талаб қилади.

Фермер хўжалиги раҳбари аризасига асосан (департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ДХХ билан ҳамкорликда) ўтказилган тадбирда мансабдор пулларни ишхонаси ёнидаги «қассобхона» сотувчиси М.С. орқали олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан ЖКнинг (Жиноят кодекси) тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг