Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобиль савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош бўлди

Автомобиль савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош бўлди

Фото: «IIV.UZ»

Сўнгги вақтларда фуқаролар иштирокида ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлик жиноятлари содир этилиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Вилоят ИИБ ТБга «Навоий Aвто Савдо» МЧЖ ўзининг Телеграм гуруҳи орқали акция ўтказиб, пуллик ютуқларни ўз эгаларига ўтказиб бериш важидан пластик карталардаги пулларни асоссиз ечиб олганлигини айтиб бир неча фуқаролар шикоят аризалари билан мурожаат қилишган.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш асносида вилоят ИИБ ТБ тезкор ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилган. Aён бўлишича, тергов ҳужжатларида исми шарифи келтирилган 25 ёшли фуқаро Ҳ.Ш. Телеграм ижтимоий тармоғида Автомобиль савдоси билан шуғулланувчи компанияларнинг номидан фойдаланиб автомашина сотиб олмоқчи бўлган 20 дан ортиқ фуқароларни чув туширган.

Қарийб 20 млнга яқин маблағларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган уддабурон дастлаб, ўзини «Навоий Aвто Савдо» МЧЖнинг ходими деб таништириб, Телеграм гуруҳидаги мавжуд фойдаланувчиларга смс хабарномалари жўнатиш орқали фуқароларнинг ишончига кириб, компания томонидан акция бўлаётганлигини, унда ғолиб бўлганларга 300.000 сўмдан 1.700.000 сўмгача бўлган пул ютуқлари фақатгина пластик карталарга ўтказиб берилишини айтади. Мижозларга тегишли бўлган пластик карта маълумотларини ва сир сақланиши керак бўлган маҳфий кодларни қўлга киритгач катта миқдордаги пул маблағларини ечиб олади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, тезкор суриштирувларда ушбу жиноятни содир этган шахс асли Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Ш бўлиб, Бухоро вилояти ҳудудида эканлиги аниқланди ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан  гумонланувчи сифатида қўлга олинди.  Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан  Навоий шаҳар, Зарафшон шаҳри ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ТБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёж чораси кўрилган.

Фуқаролардан бу каби ҳолатларга тушиб қолмасликлари учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётганда эҳтиёт бўлишларини, пластик карта ва сир сақланиши лозим бўлган шахсий маълумотларни ҳеч кимга бермасликлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг