Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Айбдорлар қатъий жавобгарликка тортилади, керак бўлса, терговчилар ҳам!» — Бош вазир

«Айбдорлар қатъий жавобгарликка тортилади, керак бўлса, терговчилар ҳам!» — Бош вазир

Фото: «Xabar.uz»

Бугун «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашувда (видео) Бош вазир айбдорлар қатъий жавобгарликка тортишини алоҳида таъкидлади.

«Бугун бу ҳақда Президентимиз Бош прокурор ва Олий судга раисига алоҳида топшириқ берди. Жиноятга қўл урган хусусий бандлик агентлиги раҳбаридан тортиб, унинг жиноий шериклари, ҳатто уларга чой ташиб юрганларгача қонун доирасида чора кўрилади. Агар тергов жараёнида қонунни бузган бўлса, терговчилар бундан мустасно эмас!» — деди Абдулла Арипов.

Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз, ИИВ Тергов департаменти вакилига кўра, «HUMAN» хусусий бандлик агентлиги» МЧЖга оид жиноят иши ҳали тўла-тўкис ниҳоясига етгани йўқ. Агентликнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан иқтисодий алоқаларига оид жиноят иши қисми алоҳида иш юритувига олиниб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Ш.Файзуллаевнинг эҳтимолий жиноий шерикларига оид яна бир «дело» бўлиб, унга оид тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.

Алоҳида қайд этиш керак, «HUMAN»га оид «иш»дан ажратиб, алоҳида иш юритувга олинган ҳар иккита «дело» хусусида эса ИИВ тергов департаменти ёки Бош прокуратура ҳозирча ахборот бергани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг