Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бекободйўлиндустрия» мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

«Бекободйўлиндустрия» мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қуйидаги ноқонуний ҳолат аниқланган.

Хусусан, 2017 йил Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги «Ўзйўлбутлаш» Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси томонидан пудратчи «Бекободйўлиндустрия» унитар корхонасига М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 1265-1297 км. қисмини реконструкция қилиш учун 1103,2 тонна йўлбоп импорт битум маҳсулоти етказиб берилган.

Ажратилган битум маҳсулоти қайд этилган объектга сарфланиши кўрсатилган бўлсада, «Бекободйўлиндустрия» унитар корхонасининг мансабдор шахслари қурилиш ишларини якунига етказмасдан, 738,2 тонна битумни бошқа корхоналарга 933 млн. сўмга сотиб, ундан тушган пул маблағларини мақсадсиз сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси томонидан «Бекободйўлиндустрия» УК мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг