Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир гуруҳ мансабдорлар ДХХ томонидан ушланди

Бир гуруҳ мансабдорлар ДХХ томонидан ушланди

Видеодан лавҳа

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган мансабдорларни қўлга олди.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали мансабдор шахси фуқарони бўлим бошлиғи лавозимига қабул қилиш ва илмий ишини ҳимоя қилишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Фарғонада Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мансабдор шахси фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимлиги юристконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг