Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биз оқландик: мен, қизим, ўғлим...

Биз оқландик: мен, қизим, ўғлим...

Коллаж: «Xabar.uz»

Ҳукм одил судловнинг муҳим ҳужжати ҳисобланади. 

Шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинлигига риоя қилиниши, ҳукмнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига боғлиқ. Қонуннинг барча талабларига риоя қилинган ҳолда чиқарилиб, қонуний кучга кирган суднинг ҳукми бўлмай туриб, ҳеч ким жиноят содир қилишда айбли деб топилиши мумкин эмас.

Бироқ, суднинг ҳукми ғайриқонуний бўлиб, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекласа, энг ачинарлиси, давлат идораси билан муносабатларига нуқта қўйиб, фуқаролигидан маҳрум этса-чи?!

Бундай ҳукмдан шахс қандай аҳволга тушади?

Энг ачинарлиси, ҳукм битта хонадонинг уч нафар аъзосига тааллуқли бўлсачи?!

Мен бундан тахминан 11 йил муқаддам суднинг ҳукми билан гўёки республикамиз ҳудудига ғайриқонуний равишда кириб, бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга чиқиб, қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб келишликда айблангандим.

Худди шу тарзда ўғлим ва қизим ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига ғайриқонуний тарзда эга бўлиб, қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб келишда ифодаланган қилмишни содир этишда айбли деб топилганди.

Суд қарорига кўра, бизнинг фуқаролик паспортимиз Янгиер шаҳар ИИБ паспорт бўлими томонидан бекор қилинди...

Шу тариқа «бегона»га айландик-қолдик.

Бу орада айбсизлигимизни исботлаш учун неча бор уриндик. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади.

Орадан ўн бир йил ўтди.

Ниҳоят, мамлакат раҳбарлигига келган Шавкат Мирзиёевнинг халқчил сиёсати сабаб Ўзбекистонда янгиланиш бошланди. Янгиланишнинг илк ҳосиласи сифатида қонун устуворлиги амалда таъминланиши кўрина бошланди.

Шу қаторда менинг шикоятим ҳам назорат тартибида кўрилиб, қайта апелляция инстанциясига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 7 майдаги қарори билан мен, ўғлим ва қизимга оид жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан харакатдан тугатилиб, биз оқландик ва мутлақо айбсиз деб эътироф этилдик.

Янгиер шаҳар ИИБ зиммасига бизлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини бериш масаласи юкланди.

Мен шу бугунги кунда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўзининг ижобий самарасини бераётганлигини шахсан бутун оилам ва яқин қариндошларим билан бирга олқишлайман ҳамда судларнинг  адолат қўрғонига айланаётганига ишонаман.

Мен инсон манфаатлари йўлида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни бошлаб берган Президентимизга, шунингдек судларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантиришда жонбозлик кўрсатаётган Олий суд раҳбарияти, Сирдарё вилоят суди судьяларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Худойқул Эгамбердиев, Янгиер шаҳри

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг