Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхоначилар ов қуроли ва кўкнори яширилган хонадонни аниқлашди

Божхоначилар ов қуроли ва кўкнори яширилган хонадонни аниқлашди

Фото: Bojxona.uz

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Тошкент вилояти Янгийўл томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тезкор кузатувга олинган фуқаро М.Ғ.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари амалдаги тартибларга асосан ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадоннинг эски ошхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 стволли, 12 калибрли 1 дона ов қуроли яширилгани аниқланди.

Шунингдек, кўздан кечириш давомида ҳовлидаги дарахатларга қуритиш мақсадида илиб қўйилган ҳамда трактор ғилдираклари орасига яшириб қўйилган кўкнори ҳашаклари ва бошоқлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Уларнинг умумий оғирлиги эса 2 кг. 200 гр.ни ташкил қилар экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг