Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхонадан ўтиб олди, аммо божхоначиларданчи? «Спарк»ка юкланаётган телефонлар фош этилди

Божхонадан ўтиб олди, аммо божхоначиларданчи? «Спарк»ка юкланаётган телефонлар фош этилди

Фото: Customs.uz

«Тошкент» халқаро аэропорти божхоначилари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унга кўра божхонадан ўтиб олган йўловчилардан қўл телефонлари, атир ва электрон қўл соатлари йиғиб олаётган одам қўлга олинди.

Тадбир давомида хориждан учиб келган фуқаро М.А. олдиндан кузатувга олинди ва автотураргоҳдаги «Спарк» русумли автоулови ёнида ноқонуний йўллар билан олиб кирилган телефонларни йиғиб олаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу шахс текширилганида, унинг автомашинасидан умумий қиймати 140,5 миллион сўмлик 11 дона «Iрhone-11», 17 дона атир ва электрон қўл соатлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг