Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода икки «ҳожатбарор» 45 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Бухорода икки «ҳожатбарор» 45 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Фото: Xabar.uz

Бухоронинг Ромитанида тадбиркордан 45000 АҚШ доллари талаб қилган икки «ҳожатбарор» жиноят устида ушланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, фуқаролар А. Х. ва С. Т.  «МН» МЧЖ раҳбаридан иккита кўп қаватли тураржой қуриш учун Ромитан туман марказидан ер майдони олиб бериш эвазига юқорида қайд этилган миқдорда пул талаб қилади. Ўз навбатида, МЧЖ раҳбари «пул топиб, ақл топмаган бойвачча» эмаслигини намоён қилиб, бу ҳақда тегишли органга мурожаат қилади.

Унинг мурожаати асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, талаб қилинган пулнинг тенг ярмини олаётганда «ҳожатбарор»ларни ашёвий далил билан ушлашди.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик (168-модда) ва пора беришга уриниш (28, 211-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг