Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода кафедра ўқитувчиси пора билан ушланди

Бухорода кафедра ўқитувчиси пора билан ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Бухорода кафедра мудирининг пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Куни кеча Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси суриштирув бўлими яна бир шундай жиноятни фош этди.

«Xabar.uz»га берилган маълумотга кўра,  бу галги пора беришга далолат қилиш жинояти билан боғлиқ ҳолат Бухоро муҳандислик технология институти «Хорижий тиллар» кафедраси ўқитувчиси М. А. томонидан содир этилган.

Бир неча йилдан буён шу институтда фаолият юритиб келаётган кафедра ўқитувчиси М.А. ҳамкасби Д.Ж.га ваколатли танишлари орқали «В2», яъни инглиз тили даражасини белгиловчи Сертификатни олиб бериши эвазига ундан 2500 АҚШ доллари беришини талаб қилган. Д.Ж. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган.

Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир уюштирилган. Унда кафедра ўқитувчиси ҳамкасбидан Бухоро шаҳридаги кафелардан бирида 2500 миқдоридаги АҚШ долларини олаётган вақтда ушланган.

Шунга қарамасдан, М. А. аввалига айбини тан олмаган ва фуқаро Д. Ж. унга нисбатан туҳмат қилаётганини иддао қилган. Бироқ, овоз ёзувлари ҳамда Д.Ж.дан ундирган пулларида «пора» ёзувининг мавжудлиги уни ўз айбига иқрор қилган.

Баён қилинганларга кўра,  фуқаро М. А.нинг ҳаракатларида ўзганинг мулкини қўлга киритиш ва пора беришга далолат қилиш жиноятлари аломати мавжудлиги аниқланган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  25- ҳамда 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари вилоят  прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг