Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода «Орият» махсус тезкор тадбир ўтказилди

Бухорода «Орият» махсус тезкор тадбир ўтказилди

Фото: ИИБ

«Орият» махсус тезкор ва профилактик тадбирлардан бири Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 16 январь куни кеч соат 01:00ларда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳридаги Зулфия кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган якка тартибда ишловчи  Н.Х. ўзининг яшаш хонадонида фуқаролар Ш.Ш. ва А.А.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига Ш.Ш. дан 100.000 (юз минг) сўм пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими томонидан Н.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг