Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода сохта 100.000 сўмликдан фойдаланган йигит қўлга тушди

Бухорода сохта 100.000 сўмликдан фойдаланган йигит қўлга тушди

Фото: «Centre1.com»

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган текширувлар натижасида аниқланишича, Бухоро шаҳар Авшор маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ҳ.М. дастлабки тергов давомида аниқланаётган бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Бухоро шаҳридаги «Рахматилло» МЧЖга тегишли бўлган савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, 2 дона сохта 100.000 сўмлик пул купюралари билан ҳисоб-китоб қилган.

Вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра ҳужжатлаштириб олинган ушбу ҳар иккала 100.000 сўмлик пул купюраларининг қалбаки эканлиги тасдиқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг