Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоролик қидирувдаги шахс Россияда қўлга олинди

Бухоролик қидирувдаги шахс Россияда қўлга олинди

Фото: «News.yandex.ru»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида кенг қамровли «Қидирув» тезкор-профилактик тадбирлари эълон қилинган. Бунда ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари, ҳудудий ички ишлар бошқарма, бўлим ва бўлинмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят содир этиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, уларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш мақсадида бир қатор тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бундай қидирув тадбирлари алоҳида таркибда тузилган махсус гуруҳлар томонидан республикамиз ва вилоятимизнинг барча ҳудудлари, қолаверса, чет мамлакатларда ҳам олиб борилмоқда.

Қидирув тадбирларининг режа асосида ташкил этилиши натижасида ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган қидирув эълон қилинган шахсларни ҳам қидириб топиш ва уларни қонун ихтиёрига топшириш имконини бермоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 46,166-моддаси 1-қисми ҳамда 277-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2020 йил 4 июнь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар С.Жўра кўчасида рўйхатда турувчи, 1973 йилда туғилган А.Б. исмли шахс Россия Федерацияси, Москва вилояти, Солнечногорск тумани худудида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига юборилди ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг