Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилласи чиқмаган чақалоғини 3 миллионга пуллаётган 22 ёшли аёл қўлга тушди

Чилласи чиқмаган чақалоғини 3 миллионга пуллаётган 22 ёшли аёл қўлга тушди

Фото: ИИВ

Шу йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё. ўзининг 23 кунлик чақалоқ фарзандини сотишга уринди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Н.Ё. Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га фарзандини 3.000.000 сўмга сотишга келишиб, Навоий шаҳридаги «Навоий» жоъме масжиди ёнида пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё. га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг