Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Давр банк»ни ўмарганлар ушланди — ИИББ

«Давр банк»ни ўмарганлар ушланди — ИИББ

2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктиради.

ИИБ хабарига кўра, пойтахтимизнинг «Давр банк» ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11.453.244.343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди («Жуда кўп миқдорда ўғрилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек яна икки нафар гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг