Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХга кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» фаолияти такомиллаштирилади

ДХХга кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» фаолияти такомиллаштирилади

Фото: Xabar.uz

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи «Чегара посбонлари» отрядлари фаолияти такомиллаштирилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳаси билан, «Чегара посбонлари» отрядлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш ва унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Низомга кўра, кўмаклашувчи отряд – ДХХ Чегара қўшинлари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий равишда жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ташкил этилган жамоатчилик тузилмаси ҳисобланади.

Қайд этилишича, кўмаклашувчи отрядлар чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар, чегара яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

Хусусан, кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилиниши мумкин.

Шу билан бирга, кўмаклашувчи отрядлар 1 нафар сардор ва 9 нафаргача отряд аъзоларидан таркиб топиши кўзда тутилмоқда.

Белгиланишича, кўмаклашувчи отряд сардорларига – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 ҳамда аъзоларга 1,06 бараваригача бўлган ойлик тўловлар амалга оширилади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 13 июнига қадар очиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг