Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электр таъминоти ходимлари ушланди

Электр таъминоти ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пискент туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Х. тадбиркор Б.га тегишли кичик ишлаб чиқариш корхонасининг 106 млн сўм электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига корхона  қоровули О. орқали 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман электр таъминоти корхонасида бўлим раҳбари вазифасида ишловчи С.Т. ва бошқалар «К.Б.» фермер хўжалиги раҳбари А.Н. ва «А.Й.» МЧЖ раҳбари У.Х.нинг электр энергиясидан қарздорлигини сўндириш учун 35 млн сўм ва 300 АҚШ долларини қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ш.Рашидов туман электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси Н.Д. фуқаро Р.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг