Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элмира Боситхонова пикетга чиққан аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Нукусга йўл олди

Элмира Боситхонова пикетга чиққан аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Нукусга йўл олди

Фото: Фейсбук

Жорий йилнинг 5 август куни соат 11:08 да www.asiaterra.info сайтининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Нукусда пикетга чиққан аёллар ҳақида хабар жойланди. Унда айтилишича, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида — Иван Савицкий номидаги музей рўпарасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тилеўбийке Ульдашева ҳамда Перизат Бегжанова бугунги тизимдан, Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан норози бўлиб келишилмаган намойишга чиққан ва бунинг ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга ҳамда пикетни тасвирга олмоқчи бўлган бошқа фуқароларга нисбатан босим ишлатилган.

Натижада қисқа вақт мобайнида ижтимоий тармоқда «В Нукусе на площади Свободы разогнали акцию протеста» сарлавҳали мазкур мақола қаҳрамонларига ачиниш ва уларни ёқловчи, мамлакат раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шаънига доғ туширувчи 25 та изоҳ ва 125 та лайк ҳамда дизлайк қолдирилган. Ушбу хабар 200 га яқин интернет фойдаланувчиси томонидан улашилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова воқеани жойига чиқиб ўрганиш ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасига боради.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати томонидан маълум қилинишича, Элмира Боситхонованинг Нукусга ташрифи натижалари юзасидан эртага батафсил хабар берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг