Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эр-хотиндан пул талаб қилган 9-синфда ўқийдиган «шантажчи» қиз қўлга олинди

Эр-хотиндан пул талаб қилган 9-синфда ўқийдиган «шантажчи» қиз қўлга олинди

Фото: «tergov.uz»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2021 йил 25 март куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи номига фуқаро 36 ёшли Муҳаммадориф Г. ариза билан мурожаат қилган. У турмуш ўртоғининг муқаддам фойдаланган абонент рақамидан номаълум аёл қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Шаҳло В. билан унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган ўзаро сурат ва видеоёзувларни интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 5.000.000 сўм пул беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бекобод шаҳар 14-даҳаси ҳудудидаги «Зиёда» тўйхонаси яқинида такси ҳайдовчиси орқали бериб юборилган 500 АҚШ долларни номаълум аёл товламачилик йўли билан олаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ундан 500 АҚШ доллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 9-синф ўқувчиси 15 ёшли Маржона Х. содир этганлиги аниқланиб, у Шаҳло В.га тегишли бўлган абонент рақамни сотиб олиб, ушбу рақамга «Telegram messenger» очиб, эски хотираларни тиклаши натижасида ўзга шахсларнинг фото ва видеосуратларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Маржона Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг