Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Аҳмадбой» ва унинг шерикларига ҳукм ўқилади

«Аҳмадбой» ва унинг шерикларига ҳукм ўқилади

Фото: Видеолавҳадан скриншот

2020 йил 12 февраль куни соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида А.Турсунбоев (Аҳмадбой)га оид жиноят иши бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Аҳмадбой» номи билан танилган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан ўтган йили жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди дастлабки ҳукмни чиқарган эди. Унга кўра, Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди. Шунингдек, бир йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланиб, энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жаримага тортилганди.

Мазкур ҳукм совуб улгурмай, А. Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан навбатдаги суд жараёни ўтказилиб, навбатдаги ҳукм ҳам чиқарилганди.

Жорий йилнинг январ ойи охирида Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бошланганди.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётгани маълум қилинганди.

Ушбу суд жараёни эртага якунланиб, суд ҳукми эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг