Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентда «туяқушчилар» устидан суд бошланади

Эртага Тошкентда «туяқушчилар» устидан суд бошланади

Эртага, 27 февралдан «Straus House» МЧЖ мансабдорларига оид жиноят иши бўйича суд бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилмоқда.

Унга кўра, очиқ суд мажлиси соат 10:30 да жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди биносида бошланади.

Дастлабки тергов материалларига кўра, судланувчилар И.Исроилов («Straus House» МЧЖ таъсисчиси), А.Махмуталиев («Straus House» МЧЖ директори), Д. Қутпиддинов («Straus House» МЧЖ директори ўринбосари) ва О. Саидов («Straus House» МЧЖ бош ҳисобчиси) Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг «б» банди, 168-моддаси 4-қисмининг «в» банди, 168-моддаси 4-қисмининг «а», «в» бандлари, 184-моддасининг (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми, 189-моддасининг (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 1-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва бошқа моддаларида кўрсатилган қилмишларни содир этганликда айбланмоқда.

Судланувчи И. Исроиловга («Straus House» МЧЖ таъсисчиси) нисбатан «қамоқ», бошқаларга эса «гаров» эҳтиёт чоралари қўлланилгани айтилади.

Мазкур жиноят иши бўйича 300 дан ортиқ жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар мавжуд.

Айблов хулосаси бўйича фуқароларга етказилган моддий зарар миқдори 7 906 800 200 сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 1 845 800 000 сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Дастлабки терговда хатланган мол-мулк — 4та «Лассети», «Спарк» ва «Малибу» русумли автомашиналар баҳоланган ҳамда Юнусобод тумани Кулолқўрғон кўчасидаги хонадонга тақиқ қўйилган.

Алоҳида қайд этилишича, жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этиши яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видеоконференцалоқа тизими орқали таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг