Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эслов. Андижон ҳокими матбуот котибининг «иши» нима бўлди?

Эслов. Андижон ҳокими матбуот котибининг «иши» нима бўлди?

Уч ой бурун ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмаларнинг нусхаси (скриншот) тарқалгани катта шов-шув келтириб чиқарганидан хабарингиз бор. Яъниким, ёзишмаларда М.Ботиров гўёки ижтимоий тармоқ орқали ўзига таниш ва анча синашта бўлган бошқа фойдаланувчи билан «дилдан суҳбат» қуради. Ёзишмаларнинг ҳақорат-у  уятсиз гапларга тўла бўлгани ўз йўлига. Ундаги асосий нуқта — онлайн суҳбатда гап айланиб, блогерларга тақалганда матбуот котиби асакалик блогернинг «...жойи кўрсатиб қўйилгани», «ҳоким тиқ» дегани учун «тиқилгани»ни ёзиб бўлмас ҳақоратлар билан баён қилар экан, унинг «15 кунда мулла бўлгани»нига урғу бергани кўпчиликнинг эътиборини тортганди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий баёнот берар экан, «Фейсбук» ижтимоий тармоғида «Ёшлар олами» аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти хакерлик (?!) ҳужумига учраганини билдирганди. Турган гап, анчагина антиқа бу баёнот кўпларнинг эсасини қотирганди.

Кўп ўтмай Бош прокуратура масалага фақат тергов йўли билан аниқлик киритиш мумкинлигини эътиборга олиб, ҳолат бўйича ЖКнинг 139-моддаси («Туҳмат») 3-қисми «г» банди ва 140-моддаси («Ҳақорат қилиш») 2-қисми жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.

Мана, орадан бир чорак йилдан кўпроқ вақт ўтди.

Қўзғатилган жиноят иши қандай якун топди?

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жиноят иши Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси катта терговчи С. Насирдинов томонидан иш юритувига олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Хусусан, Андижон вилоят ҳокимлигининг қатор ходимлари гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. Шунингдек, М. Ботиров томонидан фойдаланиб келинаётган уяли алоқа воситаси тегишли тартибда олиниб, ЭКБМ мутахассислари иштирокида кўздан кечирилган. Кўздан кечириш давомида ишга алоқадор нарсалар аниқланмагани айтилади.

Бироқ юзага келган пандемия жадал суръатларда кетаётган тергов ишининг белига тепибди. Яъниким, пандемия шароитида тергов харакатлари ўтказишликнинг имконияти йўқлигини, тергов ҳаракатлари тўлиқ ўтказмасдан туриб айбдор шахсни аниқлаб, унга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашни имконияти йўқлигини инобатга олиб, вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари қачон тикланиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, «ёзишмалар» сабаб кўтарилган шов-шувлардан кўп ўтмай Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби М. Ботиров ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг