Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Еттита автомашина хатланди

Еттита автомашина хатланди

Фото: МИБ

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йилда жами 522 нафар жисмоний шахс ва 145 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан қарийб 41 миллиард сўм пул маблағлари ундирилган.

Мисол учун, Бюронинг Оҳангарон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонанинг банк олдидаги 2,8 миллиард сўм кредит қарздорлиги учун  қидирувга берилган еттита автотранспорт воситалари тезкор қидирув тадбирлари давомида топилиб, хатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг