Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фотомодель бўлишни орзу қилган қизни чув туширган фирибгар Бухорода қўлга тушди

Фотомодель бўлишни орзу қилган қизни чув туширган фирибгар Бухорода қўлга тушди

Фото: «Babyzzz.ru»

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1989 йилда туғилган Н.Ф. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Т.С.нинг ишончига кирган. Унга ўзини таниқли журнал фотосуратчиси сифатида таништирган.

2020 йилнинг 27 август куни уни қадимий обидалар олдида суратга тушириш мақсадида Бухоро шаҳрига олиб борган. Фотосуратларини журналнинг бош саҳифасига чиқариб, уни фотомодель сифатида машҳур қилишини айтган. Журналнинг ҳар бир саҳифаси учун 850.000 сўмдан тўлашга қиз билан келишган. Сўнг жабрланувчи Т.С.дан меҳмонхона харажатлари учун 650.000 сўм нақд пулни алдов йўли билан олиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, 2-сонли Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан муқаддам худди шу каби жиноятни содир этганлиги учун судланиб, жавобгарликка тортилган Н.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг