Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғаниев Фарғонадан Андижонга ўтказилди

Ғаниев Фарғонадан Андижонга ўтказилди

Фото:«Vlast.kz»

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва айрим вилоят судлари раис ўринбосарлари лавозимига тайинловлар амалга оширилиши ортидан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари Фарҳоджон  Ғаниев  Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловлар ҳақида ҳақида Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, куни кеча Президентнинг тегишли фармойиши имзоланган.

Фармойишга биноан:

Зафар Зиякулович Аллабаев судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси вазифасидан озод этилди.

Бобохон Ходжиакбарович Ваҳобов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача  Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

Алишер Абдуҳамидович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ( бунгача Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

Ўткир Абдуғаффарович Мамадалиев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Гавҳар Дўсбековна Олимова судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

Рахматилла Салайдинович Орзиқулов судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Олий суд судьяси лавозимида ишлаган).

Акмал Хашимович Раҳимов судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси  лавозимида ишлаган).

Умиджон Шарибжонович Шокиров судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди (бунгача Ҳарбий судининг судьяси лавозимида ишлаган).

Фарходжон Боқижонович Ғаниев судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг