Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳажга юбориш «ставка»си 12 минг долларми?

Ҳажга юбориш «ставка»си 12 минг долларми?

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан таъбир жоиз бўлса, шармандали жиноят фош этилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, фуқаро А.Т. фуқаро И.М.ни ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, 12000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Мазкур ҳолат юзасидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят фош этилгани яхши. Бироқ кўнгилда оғриқ уйғонади барибир: ўқишга ёки «ёғлироқ» ишга жойлаштириш учун «соққавозлик» кўпам янгилик эмасди, энди улар қаторига муқаддас ибодатга юбориш ҳам қўшилдими? Пул берган одамни ҳам аҳмоқ деб бўлмайди. Чунки, аҳмоқ одам бунча пул топа олмайди. Пул (пора) билан «иш битиши»га кўз етгандирки, нақд «кўки»дан санаган! (Муроди ҳосил бўлмагани эса — бошқа масала).

Демак, ҳолатнинг ўзи билан чекланмай, масалага чуқурроқ кириш зарар қилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг