Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким археология ёдгорлигини сотиб юборгани аниқланди

Ҳоким археология ёдгорлигини сотиб юборгани аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда археологик ёдгорликларни сақлаш ва муҳофаза қилишда қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Паркент тумани, «Истиқбол» МФЙдаги «Тепа (Култепа)» археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдони ҳудуди 2018 йил 28 сентябрда Паркент туманининг собиқ ҳокими Н.Мухаммедов томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда аукцион савдолари орқали «U.Q.B» МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборилгани аниқланди.

Ушбу археология иншоотини «U.Q.B» МЧЖ раҳбарлари 2020 йилда қонунчилик талабларига зид равишда тадбиркор «U.M.P.» МЧЖга сотиб юборган. Ушбу тадбиркорлик субъекти ҳам ўз навбатида, бу объектда хом ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Натижада, «Тепа (Култепа)»  археология ёдгорлигининг кўчмас мулк объектига 1 трлн. 587 млрд.600 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан тўпланган материаллар Бош прокуратурага юборилган.

Шу асосда 2021 йил декабрь ойида Тошкент вилоят прокуратураси томонидан «U.M.P.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 32-моддаси 2-қисми, 205-моддаси 2-қисми «а» банди ва 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиб келинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг