Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари кеча,  29 октябр куни хизмат хонасида ҳокимлик мутахассисидан 100 доллар олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 29 октябр куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. (1966 й.т.) хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллилар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг