Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн. доллар топилгани ростми?

Ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн. доллар топилгани ростми?

Фото: «newtimes.kz»

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.Захидов пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур хабар ортидан айрим ижтимоий тармоқларда ҳоким ўринбосари хонадони тинтув қилинганда гўёки 1,5 миллион доллар миқдорида нақд пул топилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

«Xabar.uz» сўровига мувофиқ, Бош прокуратура матбуот хизмати айни маълумотга аниқлик киритар экан, алоҳида  таъкидладики, Э.Захидовни уйида 1,5 млн. АҚШ доллари ва Мальдив оролларига авиачипта аниқланмаган. Бироқ унинг хизмат хонаси кўздан кечирилганда иш столи тортмасидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта «бронь» қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган.

Айни пайтда  жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Э.Захидов тегишли тартибда ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг