Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддият тасвирланган видео ҳақида маълумот берилди

Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддият тасвирланган видео ҳақида маълумот берилди

Бугун ижтимоий тармоқларда «Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётгани видеоси тарқалди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум» дея номланган видео тарқалди. ИИВ ахборот хизмати томонидан видеолавҳа юзасидан маълумот берилди.

Жорий йил 1 июн, эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги «Тошкент» савдо мажмуаси ва «Дўстлик» буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилаётган вақтда, бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг