Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки фирибгар туман ҳокими қарорини қалбакилаштириб, ўзганинг ерини сотиб юборди

Икки фирибгар туман ҳокими қарорини қалбакилаштириб, ўзганинг ерини сотиб юборди

Сирдарё вилояти Боёвут туманида икки фирибгар туман ҳокими қарорини қалбакилаштириб, ўзга шахсга тегишли ер участкасини 3500 АҚШ долларига сотиб юборди. Вилоят прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик жиноятига оид ҳолат фош этилган.

С.Б. ва Ҳ.Т. исмли шахслар, ўзларини Боёвут тумани «Ермулккадастр» давлат унитар корхонаси бўлими ходимлари эканини маълум қилиб, фуқаро Д.И.га Боёвут тумани, Қаробчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, аслида фуқаро Н.А.га тегишли бўлган ер участкасини сотишган. Фирибгарлар ушбу ер фуқаро Ш.Н.га тегишли экан айтиб, бу ҳақдаги Боёвут тумани ҳокими қарорини қалбакилаштирган.

С.Б. ва Ҳ.Т. шу тариқа фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, ундан жами 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг