Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ирригация институти филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ва унинг шериги ушланди

Ирригация институти филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ва унинг шериги ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Фуқароларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ва унинг шериги ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан  ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Ш. 2 нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда, яна бир фуқаро У.Ж. шериги Ш.Ш.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг