Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиноят ишларида ҳимоячининг фикри ҳам мажбурий ҳужжатга айланиши мумкин

Жиноят ишларида ҳимоячининг фикри ҳам мажбурий ҳужжатга айланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда.

Унга кўра, эндиликда жиноят иши судга фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан эмас, балки ҳимоячининг ёзма фикри ҳам илова қилинган ҳолда киритилиши таклиф этилмоқда.

Шунингдек, адвокатга дастлабки тергов ёки суриштирув якунланганидан сўнг беш сутка ичида «ҳимоя фикри»ни тақдим этиш ҳуқуқи берилади. Унда айбловга муносабат, далиллар, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, судга чақирилиши сўралаётган шахслар ҳамда бошқа муҳим фикрлар акс эттирилиши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур ўзгартишлар суд муҳокамаларида томонлар тенглигини таъминлаш, судьянинг иш бўйича ҳар икки томоннинг позицияси билан олдиндан танишишига шароит яратиш ҳамда одил судлов сифатини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, қонун қабул қилиниши суд жараёнларида тортишув тамойилини мустаҳкамлаш ва адвокатнинг роли ҳамда таъсирини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг