Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналист Давлат Назар ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига жазо тайинланди

Журналист Давлат Назар ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига жазо тайинланди

Давлатназар Рўзметов.

Бугун, 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи У.С.га нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Қўшни маҳалла» қанали маълум қилди.

Унга кўра, судланувчи 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилиниши баробарида бир ярим йил автомашина бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, журналист Давлат Назар 2019 йил 6 ноябрь куни соат 23:55 ларда «Урганч-Хива» йўлининг 4-километрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида вафот эган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг