Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин? Ижрога бу баҳона бўлмайди!

Карантин? Ижрога бу баҳона бўлмайди!

Фото: Xabar.uz

АТ Халқ банкининг Навоий вилояти Қизилтепа филиали раҳбарлигидан четлатилган Ш. Аминов республика бошқарувини судга берганди. Лавозимига тиклаш даъвоси билан. Суд даъвони қаноатлантирди ва қарорни Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлимига юборди.

Аслида-ку, жавобгар томон (банк) битта буйруқ билан масалани ҳал қилиб қўйса, ортиқча асаббузарлик ва оворагарчиликка ҳожат қолмасди. Чунки, орқага йўл йўқ: суд қарори кучда экан, ижрога тушов бўлавериш барибир бефойда.

Хуллас, банк қарор ижрони амалга ошириш учун берилган ихтиёрий муддатни ўтказворди. Бунга карантинни сабаб сифат сифатида кўрсатилди.

Уйдан кўчириш ёки уйга киритиб қўйиш каби ижро ҳужжати бўлса, бу бошқа гап. Сабр қилиш мумкин. Кечиргайсиз, ишга тиклаш бўйича суд қарори ижросига карантиннинг алоқаси йўқ.

Масалани пайсалга солиш яхшигина жаримага сабаб бўлиши уқтирилгач, жавобгар тегишли буйруқ чиқаришдан бошқа чора йўқлигини ниҳоят, тушуниб етди. Ва, ёқсин-ёқмасин, Ш.Аминов банкнинг Қизилтепа филиали бошқарувчиси лавозимига ишга тикланиш ҳақида буйруқ чиқарди.

Хулоса: осонгина кўринган шугина ижро иши МИБ ходимини яхшигина «терлатди», мураккаб ижро ҳаракатлари жараёнида улар дуч келадиган ғурбатларни қўяверинг...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг