Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Контакт қўшинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг» интернет ўғирлиги фош этилди

«Контакт қўшинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг» интернет ўғирлиги фош этилди

Фото: «Vichuganews.ru»

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 13 октябрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига «Буктарой» маҳалласи Бобоғози қишлоғида яшовчи 2000 йилда туғилган Навоий Давлат Педагогика институти 2-босқич талабаси Г.С. ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра номаълум шахс 2020 йил 11 октябрь куни соат 19:30 ларда унинг «Telegram» ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини «HAMKOR BANK» номли гуруҳга қўшиб, ушбу гуруҳда «Контакт қўшинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг» акциясида иштирок этишни, уяли алоқа телефонидаги контактларни мазкур гуруҳга қўшиб, ютуқлардан бирига эга бўлиши мумкинлигини, ютуқлар ва вақт чегараланганлигини билдирган.

Шундан сўнг жабрланувчи Г.С. телефон контактларини мазкур гуруҳга қўшганидан сўнг ваъда қилинган ютуқлардан бирига эга бўлиш учун гуруҳ администраторининг шахсий саҳифасига ўзининг пластик картасини расмга тушириб ташлаб берган.

Натижада номаълум шахс томонидан Г.С. пластик картаси ҳисобида бўлган 2.793.900 сўм пулини ечиб олиб, унга моддий зарар етказган ҳолда ижтимоий тармоқ орқали ўғирлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Чашма кўчасида истиқомат қилувчи 2002 йилда туғилган Ш.Н. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда Ш.Н.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда фуқаролардан ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган ютуқли ўйинлар, турли хилдаги акциялар, электрон савдолар ва шунга ўхшаш бир қатор фирибгарлик ва ўғрилик ҳолатларига дучор бўлмасликлари учун ўзларининг сир сақланиши лозим бўлган пластик карталари рақамларини ошкор қилмасликлари, бировга расмга тушириб бермасликлари ёки оғзаки тарзда маълум қилмасликлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг