Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Мактабда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 15 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га Маъмурий жавобагарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (Туҳмат) ва 52 (Енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г.Р.га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ички ишлар органига юборилган. Жиноят иши тергови Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг