Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга қўшимча киритилмоқда               

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга қўшимча киритилмоқда                

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга қўшимча киритилиши мумкин. Бу борадаги тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 139 моддасини қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш кўзда тутилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилмаган, белгиланган тартибда синовдан ўтмаган техникаларни етказиб бериш ва фойдаланиш, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно.

Қонун лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 20 сентябрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг