Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Масжидларда содир этилган ўғирликларда гумонланувчилар қўлга олинди

Масжидларда содир этилган ўғирликларда гумонланувчилар қўлга олинди

Тошкент шаҳридаги масжидларда содир этилган ўғирликларда гумонланувчи шахслар қўлга олинди.

19 январь куни соат 15.30 да Шайхонтоҳур туманида 22 ёшли Ислом А. масжидда бўла туриб, 22 ёшли Санжар Н.га тегишли бўлган устки кийим чўнтагидан нархи 1.625.000 сўм бўлган мобиль телефонни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Ўғирликда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

22 январь куни соат 15.00 да номаълум шахс Олмазор туманидаги масжидда бўла туриб, 44 ёшли Муножиддин П.га тегишли бўлган устки кийимдан 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар давомида ташқи видеокузатув камералари ёзуви ўрганилгач, ушбу ўғирликдан гумонланувчи тариқасида 39 ёшли Боходир Т. қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган.

Манба: iibb.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг